Линклар

Испаниянинг 60 та шаҳрида намойиш ўтказилди


Ўн минглаб испаниялик кеча мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига чиқди. Акциялар иштирокчилари мамлакат юз тутган иқтисодий инқирозда сиёсатчилар ва банкирларни айблади, демократик ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилди.

Норозилик чиқишлари қарийб 60 та шаҳарда ўтказилди. Расмийлар ва полиция ҳисоб-китобича, Мадридда 40 мингга яқин, Барселонада 20 минг, Гранадада 18 минг киши намойишга чиқди. Валенса, Севилья, Билбао шаҳарларида ўтказилган акцияларда ҳам бир неча минг кишидан қатнашди.

Намойишлар чоғида тартибсизликлар юз бергани тўғрисида хабар пайдо бўлмади.

Испания Евро зонасига кирувчи давлатлар орасида ишсизлик даражаси энг юқори бўлган ва ташқи қарзи жуда катта бўлган мамлакатдир.

Кечагига ўхшаш норозилик намойишлари май ойининг ўрталаридан бери бўлиб ўтмоқда.
XS
SM
MD
LG