Линклар

Медведев Путинга рақобатчи бўлмоқчи эмас


Россия президенти Дмитрий Медведев 2012 йилги президент сайловида ўзи ва бош вазир Владимир Путин ўртасида рақобат бўлиши мамлакат манфаатларига “зарар етказиши” мумкин, деб ҳисоблайди.

Бу фикрни Медведев Британияда чиқадиган Файненшнл Таймс газетасига берган интервьюси чоғида билдирди. У президентликнинг иккинчи муддатига ўз номзодини қўйиш-қўймаслиги тўғрисидаги саволга аниқ жавоб бермади.

Медведевнинг айтишича, Путин билан рақобатга киришишга уларнинг ўзаро шахсий алоқалари ҳамда иккалови ҳам битта сиёсий куч вакиллари эканлиги монелик қилади.

Михаил Ходорковский иши тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Медведев ЮКОСнинг собиқ раҳбари тез орада озодликка чиқиб қолиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG