Линклар

logo-print

Гейтс Ливия учун пулни тежамасликка чақирди


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Конгрессни Ливияда Муаммар Қаддафий режимига қарши халқаро амалиётларда АҚШнинг иштирокини молиялаштиришни қисқартирмасликка чақирди.

Якшанба куни берган телеинтервюсида Гейтс Қаддафийнинг ҳарбий ва маъмурий объектларига зарбалар бераётган НАТО кучлари амалиётлари муваффақият билан якунланишига ишонч билдирди.

Гейтснинг чиқиши арафасида АҚШ Конгрессининг баъзи аъзолари президент Обаманинг Конгресс розилигисиз Ливияда ҳарбий куч ишлатиш ҳуқуқи борлигига шубҳа билдирган эди.

Намоёндалар палатаси воизи, республикачи Жон Бейнер президентга босим ўтказиш воситаси ўлароқ Конгресс Ливиядаги амалиётлар учун ажратиладиган маблағни қисқартириши мумкинлиги тўғрисида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG