Линклар

Етакчи давлатлар Боннер вафотидан таассуф билдирмоқда


Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, академик Андрей Сахаровнинг беваси Елена Боннернинг вафоти муносабати билан АҚШ Давлат департаментининг якшанба кунги баёнотида марҳумага “жаҳон ҳуқуқ ҳимояси тарихининг муҳим қисми”, деб баҳо берилди.

Европа парламенти раиси Ежи Бузек Боннер ҳақида гапирар экан, “дунё инсон ҳуқуқлари учун курашга ўзини бағишлаган оташқалб ва изчил кишилардан бирини йўқотди”, деди.

Совет Иттифоқи давридаги таниқли диссидент Елена Боннер 18 июн куни АҚШнинг Бостон шаҳридаги ўз уйида 88 ёшида оламдан ўтди.
XS
SM
MD
LG