Линклар

Башар Асад бугун Сурия халқига мурожаат қилади


Сурия президенти Башар Асад мамлакатда оммавий тартибсизликлар давом этаётганлиги муносабати билан бугун халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Суриянинг расмий САНА агентлиги бу ҳақда хабар берар экан, мурожаат мазмуни нимадан иборат бўлиши тўғрисида маълумот тарқатмади.

Сурияда оммавий норозилик акциялари 4 ойдан буён давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар пайтида мингдан зиёд киши нобуд бўлди, бир неча минг киши ҳибсга олинди.

Мамлакат шимолида тартибсизликлар ошкора қуролли тўқнашувларга айланиб кетди.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раҳбари Якоб Келленбергер кеча Дамашққа етиб борди. У Сурия раҳбари билан мамлакатдаги гуманитар вазиятни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG