Линклар

logo-print

НАТО тинч аҳолига зарба берилганини тан олди


НАТО Ливия пойтахти Триполи шаҳрига якшанба куни ҳаводан зарбалар берилган пайтда тинч аҳоли қурбон бўлганини тан олди.

НАТО баёнотида айтилишича, афтидан, ракеталардан бири техник носозлик туфайли нишонни нотўғри олган ва оқибатда тинч аҳоли нобуд бўлган.

Якшанба куни эрталаб Ливия ҳукумати тинч аҳолидан 9 кишини ўлдирганликда НАТОни айблаб баёнот берган эди.

Ливия ташқи ишлар вазири Абдул-Ати ал-Обейди журналистларга 9 киши, шу жумладан 2 бола ўлгани, 18 киши яралангани тўғрисида баёнот берди.

Айни пайтда исёнчилар назорат қилаётган Мисирата шаҳрида якшанба куни яна жанглар бўлиб ўтди.

Исёнчилар тарқатган маълумотга қараганда, шаҳарни Муаммар Қаддафий кучлари ўққа тутиши оқибатида 9 киши нобуд бўлди, 50 дан зиёди яраланди.
XS
SM
MD
LG