Линклар

logo-print

Ўтунбаева: Бундан буён ҳамма қирғизча ўқийди!


- Барча миллатлар болалари бошланғич мактабни битиргач қирғиз тилини билишлари лозим, айнан шундай – шунчаки имтиҳон топшириб, баҳо олиш эмас, билишлари лозим, - деб баёнот берди Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева 18 июн куни Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон халқи ассамблеясининг навбатдан ташқари VII қурултойида қилган чиқиши чоғида.

Ўтунбаевага кўра, бутун республика бўйлаб давлат бошланғич таълим мактабларида ўқиш қирғиз тилига кўчирилиши зарур.

Қирғизистон раҳбари фикрича, қирғиз тилини билиш мамлакатнинг турли миллатларга мансуб фуқароларига рақобатбардош бўлишга, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишга рағбат беради.
XS
SM
MD
LG