Линклар

logo-print
Европа давлатлари молия вазирлари Грецияга ваъда қилинган 110 миллиард евролик ёрдамнинг кейинги қисмини июлда ажратишга қарор қилди.

Люксембургдаги учрашувдан сўнг молия вазирлари Афина раҳбарияти 12 миллиард еврони июл ойи ўрталарида олиши мумкинлиги, аммо бунга қадар Греция парламенти бюжет камомадини ёпиш ва сарф-ҳаракажатларни қисқартиришга оид зарур чора-тадбирлар дастурини қабул қилиши керак.

Германия Молия вазири Волфганг Шойбле қўйилаётган шартларга шундай ойдинлик киритди.

- Ҳозир тезкор қарор қабул қилиш кераклигини билиб турибмиз. Аммо, қарор бу ерда эмас, Афинада қабул қилиниши лозим. Греция ўзига кейинги ёрдам пули етиб бориши учун аввалдан қўйилган шартларни тўлиқ бажариши шарт. Европа ўз ваъдасини бажаради, - деди Германия Молия вазири.

Якшанба куни Греция Бош вазири Георг Папандреу мамлакат халқини бюжет ҳаражатларини кескин қисқартириш ва шу билан мамлакатни фожеавий дефолтдан қутқаришга рози бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG