Линклар

logo-print
Собиқ прездент Зайн ал-Обидин Бин Али устидан бугун Тунисда сиртдан маҳкама жараёни бошланади.

Бин Али ва унинг рафиқаси Лайло Трабелси мамлакат мулкини ўзлаштирганлик, пул ювиш ва наркотик моддалар савдосида айбланган.

Шу йил 15 январ куни Бин Али мамлакатни ташлаб қочганидан сўнг унинг саройидаги 27 миллион долларлик зебу зийнат ва нақд пул, шунингдек, қурол-яроғ ғойиб бўлган эди.

Бу ўғирлик собиқ президент ва унинг оиласига юкланган.

74 ёшли президентга, шунингдек, ҳокимиятни суистеъмол қилганлик ва қотиллик бўйича айблов эълон қилинган.

Халқ ғалаёнлари ортидан мамлакатни тарк этган президенти Бин Али бу айбловларни қатъиян рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG