Линклар

Тошкентдаги олий ўқув юртларига бу йил вилоятлардан келган абитуриентлар қабул қилинмаслиги ҳақидаги хабарлар расман инкор қилинди.

Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги ва пойтахтдаги бир қатор йирик университетлар раҳбарияти Озодлик мухбири билан суҳбатда ҳар йилгидек бу йил ҳам республиканинг турли вилоятларидан келган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилина бошлаганини айтмоқда.

20 июндан бошлаб, Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланди.

Бунга қадар бир қатор интернет нашрлари бу йил Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларига шаҳарда доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтмаган абитуриенларнинг ҳужжатлари қабул қилинмаслиги ҳақидаги норасмий хабарларни чоп этган эди.
XS
SM
MD
LG