Линклар

logo-print
АҚШдаги “Тинчлик жамғармаси” ва “Foreign Policy” журнали“ 2011 йилги “Давлатчилик инқирози” рейтингини эълон қилди.

Дунёнинг 177 давлатида ҳукуматлар фаолияти натижаларига қараб тузилган рўйхатда кўрсатилишича, Ўзбекистон бу йил 88,3 балл билан 40-ўринни эгаллаган ва бу давлатда ўтган йилгига нисбатан аҳвол яхшиланган.

2010 йилги рўйхатда эса Ўзбекистон 90,5 балл билан 36-ўринни эгаллаган эди.

Ҳукуматлар фаолияти 12та ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий мезон, жумладан, давлат легитимлиги, демографик босим, нобарқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик идоралари тизими, давлат идораларининг ишлаши, ташқи таҳдид ва бошқа мезонларга асосланган ҳолда 1дан 10 баллгача баҳоланган.

2011 йилги рўйхатда Сомали 113,4 балл билан инқирозга учраган давлат сифатида рўйхатнинг биринчи ўрнини эгаллаган. Финляндия барча кўрсаткичлар бўйича 19,7 балл билан муваффақиятли фаолият юритаётган давлат сифатида рўйхатдаги охирги ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG