Линклар

Сурия президенти Башар ал-Ассад мамлакат расмий телевидениеси орқали ўз хақлига қилган мурожаатида сиёсий бўҳронни келтириб чиқарганликда “бузғунчи”ларни айблади.

Сурия уч ойдирки, ҳукуматга қарши намойишлар исканжасида қолган ва сўнгги маълумотларга кўра, 1 минг 400 дан ортиқ суриялик намойишчи ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган, 10 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Мамлакат расмий телевидениеси орқали қилган чиқишида Сурия президенти Башар ал-Ассад ҳибсга олинганларга нисбатан авфи умумий беришда ва халқнинг "қонуний талаблари" асосида ислоҳотлар ўтказишни ваъда қилди.

Лекин у “қонуний талаб”га эга бўлган намойишчилар билан “бузғунчи”ларни ажратиб олиш ва бузғунчиларга қарши чора кўриш кераклигини ҳам таъкидлади.

Айни пайтда Сурияда президент Ассад режимига қарши санкцияларни кенгайтиришга қаратилган резолюция лойиҳаси бугун Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари учрашувида маъқулланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG