Линклар

logo-print

Остонада президент партияси биносида бир аёл ўзига ўт қўйди


Остона шаҳрида “Нур Отан” партияси биносида 50 ёшли аёл ўзига ўт қўйди.

Интерфакс агентлиги хабарига кўра, шахсига оид маълумотлар ошкор қилинмаётган бу аёл ўғлига нисбатан суд қарорини адолатсиз деб ҳисоблаб, бунга норозилик тарзида иқтидордаги партия биносида ўзига ўт қўйган.

Агентликка сўзлаган манба аёл ўғлининг 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганини адолатсиз қарор, деб ҳисоблашини айтган ва ўзига бензин қуйиб, олов ёқиб юборган.

Хабарларда аёл терисининг 95 фоизи куйгани ва у ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG