Линклар

ЕИ Белорусга нисбатан жазо чораларини кучайтирди


Европа Иттифоқи душанба куни ўнлаб белоруссияликлар киритилган “қора рўйхат”га яна тўрт кишининг исм-фамилиясини қўшди.

Иттифоққа аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг душанба куни Люксембургда бўлиб ўтган учрашувида Белорусдаги уч ширкатга нисбатан ҳам санкциялар жорий этиладиган бўлди.

Бундан ташқари Белорусга қурол сотишга ҳам эмбарго қўйилди.

Шу пайтгача 190 га яқин белоруссияликка нисбатан чекловлар белгилаб қўйилган эди.

Жазо чораларининг кучайтирилиши Белорус президенти сайловидан сўнг Лукашенко режими мухолифатга қарши ўтказган репрессияларига жавобдир.

Сайловдан кейин норозилик намойишлари уюштирди деган баҳона билан президентликка номзодлардан уч нафари ўтган ойда қамоққа ташланганди.
XS
SM
MD
LG