Линклар

logo-print

Ливия НАТОни яна айбламоқда


Ливия расмийлари баёнотига кўра, НАТО кучлари Муаммар Қаддафийнинг яқин мулозимларидан бирининг уйига душанба куни берган ҳаво зарбасидан тинч аҳолидан 15 киши, шу жумладан 3 бола ўлган.

НАТО расмийлари Сорман шаҳрига ҳаво зарбалари амалга оширилганлигини инкор этмаган ҳолда, нишонга мутлақ ҳарбий объектлар олинганини таъкидламоқда.

Ливия расмийлари журналистларга Ливия инқилобий қўмондонлиги кенгаши аъзоси Хувилди Ҳамидийнинг вайрон бўлган ҳовли-жойини ҳамда маҳаллий касалхонада сақланаётган 9 та жасадни кўрсатди.
Бир кун аввал НАТО Триполига берган зарбасидан тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG