Линклар

Ўшда ташиевчилар журналистларни калтаклади


Кеча Ўшда НТС телеканалининг уч ходими калтакланди. Бу ҳақда республикадаги ахборот агентликлари телеканал мухбири Чинара Сидиковадан олинган маълумотга таяниб хабар қилди.

Воқеа Қирғизистон парламенти депутати Қамчи Ташиевнинг тарафдорлари шаҳарнинг марказий майдонида ўтказаётган митинг давомида рўй берди.

Митингчилар НТС журналистлари Чинара Сидикова, Айжан Исмаилова ҳамда тасвирчи Владимир Безбородовларни митингни нотўғри ёритаётганликда айблаб калтаклай бошлаган.

Журналистлар ярим соат давомида митингчилар қуршовидан чиқолмаган. Милиция ходимлари, Чинара Сидиковага кўра, калтакланаётганларга ёрдамга келмаган – бир четда лоқайд қараб тураверган.
XS
SM
MD
LG