Линклар

Тожикистонда қамоқдан қочган ўзбекистонлик ушланди


Тожикистонда 20 июн куни ўтказилган махсус амалиёт чоғида ўтган йилнинг 23 августида Душанбедаги тергов изоляторидан қочганлардан 2 киши ушланди, 2 киши ўлдирилди.

Тожикистон ички ишлар вазирлигига таяниб Регнумнинг хабар қилишича, қўлга олинганлардан бири ўзбекистонлик, Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоси Фурқат Холметовдир.

Айтилишича, амалиёт Рашт тумани марказидан 60 км масофадаги Гургони дарасида ўтказилган. Қўлга олинган яна бир шахс Тожикистон фуқароси Имомназар Муқимовдир.

Яна икки қочоқ – Мазрахиддин Худоёров ва Махмадкарим Иброгимовлар қаршилик кўрсатаётган пайтда ўлдирилган.

Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторидан ўтган йилнинг 23 августида ҳаммаси бўлиб 25 маҳбус қочган эди. Айтилишича, шу пайтгача қочқинлардан 15 киши ушланган, 4 нафари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG