Линклар

logo-print

Тунис президенти 35 йилга кесилди


Тунис суди мамлакат собиқ президенти Зина ал-Обидин Бен Алини 35 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

35 йиллик қамоқ жазоси собиқ президентнинг турмуш ўртоғига ҳам тайинланди.

Суд ҳукмига биноан президент ва унинг турмуш ўртоғи 66 миллион доллар миқдорида жарима ҳам тўлашлари лозим.

Суд мажлиси судланувчиларсиз ўтказилди. Зина ал-Обидин Бен Али мамлакат бўйлаб жорий йил январида бўлиб ўтган оммавий норозиликлар оқибатида Тунисдан қочиб Саудия Арабистонидан бошпана топган эди.

Зина ал-Обидин Бен Али давлат мулкини ўзлаштирганликда, коррупционерликда ва наркотикфурушликда айбдор деб топилди.
Экс президент наркотик моддалар ва қурол сақлашда ҳам айбланмоқда ва бу жиноятлар бўйича суд ҳукми 30 июн куни эълон қилинажаги хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG