Линклар

logo-print

Россиядаги авиаҳалокатда 44 киши нобуд бўлди


“Русаэро” ҳаво йўллари ширкатига қарашли Ту-134 учоғи Петрозаводск шаҳри аэропортига икки чақирим етмай автомобил йўлига қулаб тушиши оқибатида, дастлабки маълумотларга қараганда, 44 киши нобуд бўлди, деб хабар қилди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Москвадан парвоз қилган самолётда экипаж аъзоларини қўшганда ҳаммаси бўлиб 52 киши бўлган.

Фожеа бугун ярим тунга яқин рўй берди. Автомобил йўлига қулагач, учоқ фюзелажи парчаланган ва ёнғин чиққан.

Хабар қилинишича, “Русаэро” ширкати махсус жиҳозланган самолётларда VIP йўловчилар учун чартер парвозлар уюштиришга ихтисослашган.
XS
SM
MD
LG