Линклар

Европарламент Ўзбекистондаги болалар меҳнати муаммосини мухокама этмоқда


Ўзбекистон пахта далаларидаги болаларнинг мажбурий меҳнати билан боғлиқ муаммо бугун Европа Парламентида муҳокама этилмоқда.

Қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, Қулликка қарши кураш халқаро ташкилот ҳамда Берлиндаги Ўзбек-Немис форуми шикоятлари ортидан бу масала Европарламент мухокамасига қўйилди.

Ўзбекистонда болалар меҳнати боис ўнлаб хорижий ширкатлар бу мамлакат пахтасига бойкот эълон қилган.

АҚШнинг Gymboree ширкати ўтган ойда, ундан аввал эса яна бир нечта йирик ширкатлар болалар меҳнати туфайли ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечган эди.

Ўзбекистон ҳукумати болалар меҳнатидан фойдаланаётганини рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG