Линклар

Ўтган бир йил мобайнида жаҳон бўйлаб қарийб 70 журналист ватанидан қувғин қилинган, уларнинг ярми дунёдаги энг репрессив давлат деб кўриладиган Куба ва Эрон ҳиссасига тўғри келмоқда.

Нью Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси эълон қилган янги ҳисоботда келтирилишича, бу икки давлатнинг ҳар биридан сўнгги 12 ой ичида 18 журналист қочишга мажбур бўлган.

Ташкилотга кўра, 2001 йилнинг 1 августидан жорий йилнинг 31 майига қадар Ўзбекистондан 18 журналист қувғинга учраган.

Айниқса, Андижондаги 2005 йил 13 май кунги қирғин ортидан журналистларнинг Ўзбекистондан қочиши кўпайган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисоботига кўра, қочқин журналистларни қабул қилиб олувчи давлатлар асосан АҚШ, Британия, Канада ва Швеция каби давлатлардир.
XS
SM
MD
LG