Линклар

logo-print
Антонио Страдивари ясаган ноёб скрипка Лондондаги кимошди савдосида 16 миллион долларга сотилди.

1721 йилда ясалган ва "Lady Blunt" деб номланган скрипкани сотиб олган одам исми ошкор этилмаяпти.

XIX асрнинг иккинчи ярмида бу скрипка машхур шоир Байроннинг невараси Анна Блантга тегишли бўлган.

Сўнгги бор бу скрипка 1971 йилда "Sotheby's" аукционида 84 минг футн стерлингга сотилган эди.

"Lady Blunt" Страдивари ясаган ва ҳозиргача сақланиб қолган 600 га яқин скрипканинг бири.

Унинг сотилишидан кўрилган фойданинг бир қисми Япониядаги зилзила жабрдийдаларига ёрдам учун сарфланади.
XS
SM
MD
LG