Линклар

Ўзбекистонлик қопқоқ ўғриси қўлга тушди


Москвадаги Данилово қабристонидан канализация қувурларининг темир қопқоқларини ўғирлаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Москва шаҳар Жанубий округ ИИБси расмийси Наталья Мальцевага кўра, Москвада расман фаррош сифатида қайдга олинган шахс Данилово қабристони қўриқчилари томонидан жиноят жойида ҳибсга олинган.

- Ўзбекистонлик 20 ёшли шахс қўлга олинди. У ўғирланган канализация қопқоқларини сотиб қўшимча даромад олишни кўзлаган. Унинг шериклари бўлган, чунки люклар жуда оғир – 70 килогача эди. Лекин шериклари “Газель” автомашинасида қочиб кетишга улгурган,- дейди полиция расмий вакили.

Полиция ходимларига берган кўрсатмасида, бу йигит тўйга пул тўплаш ниятида бу ишга қўл урганини айтган.

Омадсиз "қопқоқ ўғрисига" нисбатан Россия Жиноят Кодексининг “ўғирлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда айбланувчи Москва шаҳар тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG