Линклар

logo-print
АҚШнинг “Америка овози” радиоси мухбири, таниқли ўзбек журналисти Абдумалик Бобоев ойлаб давом этган сарсонгарчиликдан сўнг Ўзбекистондан чиқишга рухсат олди.

Пайшанба куни Самарқанд вилоят Кириш чиқиш ва фуқароликни қайд этиш бошқармаси расмийлари Бобоев паспортига икки йил давомида чет давлатга чиқишига рухсат берувчи мухрни босиб беришди.

Ҳамбург жамғармасининг йиллик стипендиясига лойиқ топилган журналист бир йил мобайнида Германияда бўлиб, малака ошириш имконини қўлган киритган эди.

Абдумалик Бобоев “Америка овози” радиоси мухибири сифатида фаолият юритган ва ўтган йили Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Журналист бирданига учта модда бўйича, яъни туҳмат, ҳақорат, жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатишда айбдор, деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 400 баробари миқдорида (таҳминан 8100 АҚШ доллари) жаримага тортилган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқарлари чиқиш визаси учун маҳаллий идораларга мурожаат қилиш мажбуриятида қолаётган МДҲдаги ягона давлат бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG