Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:25

Россияда Ту-134 ҳалокатга учради


Россиянинг Петрозаводск шаҳрида Ту-134 учқичи ҳалокатга учраши оқибатида 44 одам ҳаётдан кўз юмди. Учқич бортида ҳаммаси бўлиб 52 одам бўлган.


Петрозаводск яқинидаги катта йўлга Ту-134 йўловчи учқичининг қулашига учувчининг хатоси сабаб бўлганми ёки қўниш учун ноқулай об-ҳаво шароитими терговчилар буни ўрганмоқда.

Ҳалокат сабабларига оид версияларидан яна бири учқич носозлиги бўлиши мумкин. Терговчилар бу ҳолатни ҳам кўриб чиқмоқда.

Петрозаводск яқинида Ту-134 самолëти қулаб тушди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00
Бевосита линк


“Русаэро” ҳаво йўллари ширкатига қарашли Ту-134 учоғи бугун тунда Россия шимолидаги Петрозаводск шаҳри аэропортига икки чақирим етмай автомобил йўлига қулаб тушиши оқибатида, дастлабки маълумотларга қараганда, 44 киши нобуд бўлган, деб хабар қилди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Москвадан парвоз қилган самолётда экипаж аъзоларини қўшганда ҳаммаси бўлиб 52 киши бўлган.

Фожеа 20 июн куни ярим тунга яқин рўй берди. Автомобил йўлига қулагач, учоқ фюзеляжи парчаланган ва ёнғин чиққан.

Хабар қилинишича, “Русаэро” ширкати махсус жиҳозланган самолётларда VIP йўловчилар учун чартер парвозлар уюштиришга ихтисослашган.

Ҳозирда учқич ҳалокати юзасидан Жиноят Кодексининг “ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик ва ҳаво транспортидан нотўғри фойдаланиш” банди бўйича жиноий иш очилган
XS
SM
MD
LG