Линклар

logo-print

Покистонда 5 ўзбекистонлик ҳалок бўлди


CA-News сайтининг хабар қилишича, ўзбекистонлик 5 фуқаро Покистонда 19 июнга ўтар кечаси юз берган автоҳалокат оқибатида нобуд бўлган.

Карачи шаҳридан Эрон чегарасига яқин жойлашган Манд шаҳрига кетаётган автобус ҳалокатга учраши натижасида йўловчилардан камида 15 киши ҳалок бўлган.

Сайтнинг Покистондаги манбага таяниб хабар қилишича, ҳайдовчи автобус бошқарувини йўқотиб қўйиб, машинани тоққа урган.

Ҳалок бўлган 5 ўзбекистонликнинг жасадлари Карачига етказилган.
XS
SM
MD
LG