Линклар

Ўзбекистон БЭТдан чиқса Боткен электрсиз қолади


Ўзбекистон Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими (БЭТ) дан чиққудай бўлса, Қирғизистон республикаси Боткен вилоятининг электр қуввати билан таъминланиши 15 фоизга тушиб қолади.

Қирғизистон республикаси энергетика вазири Аскарбек Шадиевнинг 21 июн кунги бу баёноти тўғрисида Тазабек. Kg сайти хабар қилди.

Вазирга кўра, бутун республика электр энергиясининг 93 фоизи Қирғизистон жанубида ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон орқали йилига 4 млрд 600 млн киловатт соат энергия транспорт қилинади.

Агар Ўзбекистон Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимидан чиққудай бўлса, Ўш вилоятини электр қуввати билан таъминлаш 45 – 50 фоизга, Боткен вилоятида 85 фоизга камайиб кетади.
XS
SM
MD
LG