Линклар

ЕХҲТ Қирғиз парламенти қароридан ташвиш билдирди


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистон парламентининг Fergana.ru сайтига мамлакат ҳудудида киришга тўсиқ қўйиш тўғрисидаги ўтган ҳафтада қабул қилган қарори юзасидан ташвиш билдирди.

Ташкилотнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича масъул вакили Дуни Миятовичнинг баёнотида айтилишича, Қирғизистон расмийларининг шу ва шу каби бошқа қарорлари республикадаги сиёсий-ижтимоий воқеаларнинг ҳамда олдинда турган президент сайловининг маҳаллий ахборот воситалари томонидан ёртилишига таъсир қилади.

Қирғизистон парламенти депутатлари фикрича, fergana.ru сайти мамлакатда яшовчи қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида низо уйғотувчи материаллар ёритган.
XS
SM
MD
LG