Линклар

Клинтон саудиялик аёлларни қувватлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон саудиялик фаол аёлларнинг мамлакатда хотин-қизларнинг машина ҳайдашига жорий этилган тақиққа қарши ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Клинтон аёлларнинг ҳаракатларини “жасурлик”, улар бошлаган кампаниядан кўзланган мақсадни “тўғри”, деб атади.

Саудиялик фаол аёллар гуруҳи ўзлари бошлаган ҳаракатни қўллаб қувватлашини сўраб жаҳондаги юқори лавозимли дипломат аёлларга мурожаат қилганди.

Ўтган жума куни саудиялик 40 қа яқин аёл ўз ҳаракатларининг бошланиши сифатида машина ҳайдаган эди. Бу аёлларнинг ҳаммаси ҳайдовчилик гувоҳномасини Саудия Арабистонидан ташқарида олган.
XS
SM
MD
LG