Линклар

Бан Ки Мун яна 5 йил БМТ бош котиби бўлади


БМТ бош котиби Бан Ки Мун номзоди ташкилот Бош ассамблеясининг сешанба куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган мажлисида иккинчи муддатга тасдиқланди.

Унинг номзоди Бош ассамблеяга БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тавсия қилинганди.

Жанубий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири, 67 га кирган Бан Ки Мун ўзи эгаллаб турган лавозимга ягона номзод эди.

Бан Ки Мун БМТ бош котиби лавозимини 2007 йили эгаллаган эди.

Унинг бу лавозимдаги иккинчи муддати 2012 йилнинг 1 январида бошланади.
XS
SM
MD
LG