Линклар

35 йилга кесиган Бен Али суд қароридан норози


Тунис собиқ президенти Зин ал-Обидин Бен Али ўзи устидан бир кун аввал чиқарилган суд ҳукмини қоралади.

Тунис суди мамлакат собиқ президентни 35 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган, 35 йиллик қамоқ жазоси собиқ президентнинг турмуш ўртоғига ҳам тайинлан эди.

Суд ҳукмига биноан президент ва унинг турмуш ўртоғи 66 миллион доллар миқдорида жарима ҳам тўлашлари лозим.
Бен Алининг Парижда яшайдиган адвокати ўз мижози устидан чиқарилган ҳукм юзасидан фикр билдирар экан, бу ҳукм ”ҳуқуқ нуқтаи назаридан ақл бовар қилмайдиган, лекин сиёсий маънода ўз вақтидан чиқарилган ҳукмдир”, деди.
20 июн кунги суд мажлиси судланувчиларсиз ўтказилди. Зина ал-Обидин Бен Али мамлакат бўйлаб жорий йил январида бўлиб ўтган оммавий норозиликлар оқибатида Тунисдан қочиб Саудия Арабистонидан бошпана топган эди.

Зина ал-Обидин Бен Али давлат мулкини ўзлаштирганликда, коррупционерликда ва наркотикфурушликда айбдор деб топилди.

Экс президент наркотик моддалар ва қурол сақлашда ҳам айбланмоқда ва бу жиноятлар бўйича суд ҳукми 30 июн куни эълон қилинажаги хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG