Линклар

Афғонистонда олти полиция ходими ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Ғазни вилоятида жанггарилар текширув пунктига ҳужум қилиши оқибатида олти нафар полиция ходими нобуд бўлгани ҳабар қилинди.

Ғазни вилоятининг разведка хизмати бошлиғи Сайид Амир Шох Франс Пресс ахборот агентлигига ҳужум чоршанба куни эрталаб бошлангани ва ҳозиргача давом этаётганини маълум қилди.

Кобулда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Франс Прессга вазирлик Ғазни вилоятидаги воқеадан хабардор эканини ва тўқнашувда кўрилган талафотлар ҳақида аниқ маълумот олишга ҳаракат қилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG