Линклар

logo-print

Греция парламенти янги ҳукуматга ишонч овози берди


Греция Бош вазири Г. Папандреу (ў) Молия вазири Е. Венизелосни табрикламоқда.

Греция Бош вазири Г. Папандреу (ў) Молия вазири Е. Венизелосни табрикламоқда.

Греция парламенти Бош вазир Георгиос Папандреу тайинлаган янги ҳукуматга ишонч овози берди.

300 ўринли парламент аъзоларидан 155 нафари янги кабинетни ёқлаб, 143 нафари унга қарши овоз берди. Икки депутат бетараф қолди.

Папандреу парламент аъзоларига бюджет сарф-ҳаражатларини қисқартириш бўҳрондан чиқишнинг “ягона йўли” эканини айтди.

- Бу бизнинг ягона имкониятимиз. Агар иккилансак, тортинсак, қўрқсак, оғир йўлнинг ярмига келганда бу имкониятдан фойдаланмасак, тарих бизни кечирмайди,- деди Папандреу.

Европа Иттифоқи ва Халқаро Валюта жамғармаси 12 миллиард евро қарз бериш учун Афина ҳукуматидан бюджет ҳаражатлари қисқартиришни талаб қилмоқда.

Келаси ҳафта Греция парламентида бюджет ҳаражатларини 28 миллиард еврога қисқартириш ва молиявий ислоҳотлар ўтказишга қаратилган чораларнинг овозга қўйилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG