Линклар

Италия ТИВ Ливияда қарама-қаршилик тўхтатилишига чақирди


Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини.

Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини.

Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини уруш гирдобида қолган Ливия аҳолисига гуманитар ёрдам етказиш учун Ливияда урушаётган томонларни қарама-қаршиликни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Чоршанба куни парламентда чиқиш қилган Фраттини яқинда НАТО Ливияда уюштирган ҳаво ҳужумида тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани Иттифоқнинг нуфузига путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Якшанба куни Триполида НАТО учқичидан отилган ракета нишондан оғиб, турар жой биносига текккани оқибатида тинч аҳолидан бир неча киши нобуд бўлганини тан олган эди.

Айни пайтда, бугун Хитой Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган Ливиянинг Миллий ўтиш даври кенгашини Ливия халқининг “ягона қонуний вакили сифатида” тан олди.

Буни Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Цзечи Пекинга борган Ливия Миллий ўтиш даври кенгаши раҳбари Маҳмуд Жибрил билан музокарадан кейин эълон қилди.
XS
SM
MD
LG