Линклар

АҚШ махсус вакили Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафар қилади


АҚШнинг илм-фан бўйича махсус вакилил доктор Элис Гэст.

АҚШнинг илм-фан бўйича махсус вакилил доктор Элис Гэст.

АҚШнинг илм-фан бўйича махсус вакилил доктор Элис Гэст 20-27 июн кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафар қилади.

АҚШ Давлат департаментига асосланиб ахборот агентликларининг хабар қилишича, мазкур ташриф фан ва маориф соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги АҚШ Президенти Барак Обама ташаббусининг бир қисми ҳисобланади.

Элис Гэст сафари чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари, вазирликлар, маориф ва бизнес доиралари вакиллари билан учрашади.

Музокаралар чоғида энергетика, маориф, ахборот технологиялари каби соҳаларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама этилиши кутилмоқда.

Элис Гэст ҳозир Қозоғистонда учрашувлар ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG