Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:18

Свердловск вилоятида яна бир ўзбеклар жамияти тузилди


Свердловск вилоятининг Первоуральск шаҳрида минтақада биринчи ўзбеклар жамияти тузилди. Жамиятни тузиш ташаббускори, асли бухоролик тадбиркор Илҳом Миржоновга кўра, “Карвон” ўзбеклар жамияти меҳнат муҳожирларига юридик маслаҳат бериш, уларга зарурий хужжатларни расмийлаштириш, иш берувчилар билан масалаларни ҳал этиш ва бошқа ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.

- Анча йилдан бери шу ишни қиламиз деган эдик. Бу ердаги ўзбек болалар жуда қийналиб кетди, шуларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этдик бу ташкилотни, дейди Илҳом Миржонов.

“Карвон” ўзбеклар жамияти раҳбарининг сўзларига кўра, ташкилот қошида Свердловск вилоятида биринчи мигрантлар ётоқхонаси ҳам ташкил этилмоқда. Шунингдек, жамиятда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига ёрдам бериш мақсадида махсус жамғарма ҳам тузиш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG