Линклар

Гиннесс рекордлар китобига дунёдаги энг кекса одам сифатида киритилган бразилиялик аёл 114 ёшда вафот этди.

Хабарларга кўра, Мария Гомез Валентим (Maria Gomes Valentim) бир неча ички аъзоси ишламай қолгани оқибатида сешанба куни оламдан кўз юмган.

Ҳаёт бўлганида 9 июл куни у 115 ёшга тўлган бўларди.

Бу аёлнинг 114 йил 347 кун яшагани умри давомида соғлом овқат истеъмол қилгани билан изоҳланмоқда.

Мария Гомез Валентим вафот этгани муносабати билан дунёдаги энг кекса одам мақоми АҚШнинг Жоржия штатида яшовчи Бессе Куперга (Besse Cooper) ўтди.

Купер бразилиялик аёлдан атиги 48 кунга ёш.
XS
SM
MD
LG