Линклар

logo-print

Россия ЕИ сабзавотларига таъқиқни бекор қилди


Москвадаги сюпермаркетлардан бири

Москвадаги сюпермаркетлардан бири

Россия E.coli бактерияси тарқалганидан кейин ЕИда етиштирилган сабзавотлар импортига жорий қилинган таъқиқни бекор қилди.

Европа Комиссияси шу ҳақдаги келишув ЕИ Соғлиқни сақлаш вазири Жон Даллининг Москвага ташрифи чоғида имзоланганини билдирди.

Комиссия маълумотига кўра, Россияга сабзавот экспорт қилаётган ҳар бир ЕИ давлати ўз маҳсулоти қаерда етиштирилгани кўрсатиши ва Германияда тарқалган каби E.coli бактерияси маҳсулотда йўқлигини тасдиқловчи ёрлиқ қўйиши шарт.

Ўтган йил ЕИ Россияга 862 миллион долларлик сабзавотлар экспорт қилган.
XS
SM
MD
LG