Линклар

logo-print

Туркманистон чегара чизиғидаги аҳолини кўчираяпти


Туркманистон маъмурлари Ўзбекистон билан чегара чизиғига яқин хусусий уйлардан аҳолини оммавий равишда кўчирмоқда ва уйсиз қолганлар турар-жой билан таъминланмаяпти.

Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тошовуз вилояти, Тахта туманидаги Бешйиллик қишлоғида шу кунгача 107 та уй бузилган.

Агентлик чегара чизиғидаги уйларнинг бузилиш сабаблари тўғрисида маҳаллий аҳоли вакиллари ва таҳлилчилар фикрларини келтирган.

Баъзилар уйлар бузилишини Туркманистонга Ўзбекистондан наркотик моддалар оқимини тўхтатиш зарурати билан изоҳласа, бошқалар Туркманистондан Ўзбекистонга арзон бензин контрабандасига чек қўйиш зарурати билан изоҳлаган.

Маҳаллий аҳоли фикрича эса, Ашхабоднинг уйларни бузишдан мақсади туркманистонлик ўзбеклар устидан назоратни янада кучайтиришдир.
XS
SM
MD
LG