Линклар

Хитой Вэйвэйни қамоқдан чиқарди


53 ёшли таниқли хитой рассоми Ай Вэйвэй гаров пули эвазига қамоқдан озод қилинди. У3 апрел куни Ҳонконгга учишга чоғланиб турган пайтда ҳибсга олинган эди.

“Синьхуа” агентлиги хабарига қараганда, Ай Вэйвэй ўзини солиқ тўламаганликда айбдор, деб тан олган.

Британиянинг ITV телекналига берган қисқа интервьюсида ВэйВэй аҳволи дуруст, саломатлиги жойида эканлигини айтган.

Ай Вэйвэй бир неча бор Хитой раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни танқид қилган.

Расмий Хитой ўз баёнотларида Вэйвэйнинг ҳибсга олиниши унинг сиёсий қарашлари билан боғлиқ эмаслиги, рассом фақат иқтисодий жиноятлар содир этганликда айбланаётганини таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG