Линклар

"Парнас" учун Вашингтон Москвани танқид қилди


АҚШ Россия Адлия вазирлиги Халқ озодлиги партияси - “Парнас” ни расмий қайддан ўтказишдан бош тортганидан “хафсаласи пир” бўлди, деб баёнот берди Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котибининг махсус баёнотида айтилишича, мазкур партияни қайддан ўтказмаслик мухолифатдаги сиёсатчиларнинг декабрда ўтказилажак парламент сайловида иштирок этиш имконини йўққа чиқаради.
Аввалроқ бу масаладаги ташвишини Европа Иттифоқи изҳор қилган эди.

Адлия вазирлиги ўзининг рад жавобини партия низоми ва қайддан ўтказиш учун тақдим этилган бошқа ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги билан изоҳлади.

“Парнас” партияси ўтган йилнинг декабрида мухолифатдаги сиёсатчилар - собиқ бош вазир Михаил Касьянов, собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцов ва бошқа таниқли арбоблар томонидан тузилган эди.
XS
SM
MD
LG