Линклар

logo-print

Ўзбекистон газеталар ададини оширмоқчи


Келаси йили Ўзбекистонда босма нашрларнинг адади бир неча мартага ортиши мумкин ва бунга оммавий ахборот воситаларини тарқатиш билан шуғулланадиган янги компания тузилиши имкон яратади.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Рўзмат Сафаевнинг бу баёноти тўғрисида Регнум агентлиги хабар қилди.

Сафаевга кўра, давлатга қарашли янги компания мавжуд "Матбуот тарқатувчи" ширкатига муқобил тарзда тузилади ва у газеталарни қаерда ўтса ўша ерда - катта магазинда ҳам, нон дўконида ҳам сотиши мумкин бўлади.

Регнумга кўра, шу кунда ҳукумат тасарруфидаги “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” газеталарининг умумий адади 100 минг нусхага ҳам етмайди.

Мустақиллик арафасида биргина “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси 500 минг нусхадан зиёд чоп этилар эди.
XS
SM
MD
LG