Линклар

logo-print

450 индамас норози ҳибсга олинди


Белоруссиянинг бир қатор шаҳарларида кеча бўлиб ўтган навбатдаги норозилик акцияси иштирокчиларидан қарийб 450 кишини, шу жумладан

Минскда 200 кишини милиция қўлга олди.
Белоруссияда ўтказилаётган кечагига ўхшаш акциялар иштирокчилари ўз норозиликларини шаҳарлар майдонларига йиғилиб сукут сақлаш билан билдирмоқда.

Мазкур акцияларни “Ижтимоий тармоқ орқали инқилоб” деб номланган Интернет ҳамжамияти “Вконтакте” сайтида уюштирмоқда.

Дастлабки акция 8 июн куни Минскда ўтказилган эди. 15 июн куни эса бундай акция бир неча шаҳарда уюштирилган ва унда бир неча минг киши қатнашган эди.
XS
SM
MD
LG