Линклар

Бан Ки Мун: Башар Асадга ишонч йўқолди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун чоршанба кунги чиқишида Сурия президенти Башар Асад ҳар қандай ишончни йўқотди, деб баёнот берди ва БМТ Хавфисизлик кенгашини Сурия бўҳрони юзасидан фикрлар қарама-қаршилигига барҳам беришга чақирди.

Сурия маъмурларининг тинч намойишчиларга қарши зўравонлигини қораловчи резолюция Россия ва Хитой ўзларининг вето қўйиш ҳуқуқидан фойдаланажаклари тўғрисида баёнот берганлари учун Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига шу кунгача чиқарилгани йўқ.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва бошқа фаолларнинг ҳисоб-китобича, мартнинг ўрталаридан оммавий норозиликлар бошланганидан буён қарийб 1400 киши ўлдирилган.

Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан аввалроқ қўллаган жазо чораларини жумадан бошлаб кучайтиражаги тўғрисида баёнот берди.
XS
SM
MD
LG