Линклар

ЕИ: Тоғли Қорабоғ мақоми ўзгариши керак


Европа Иттифоқи Тоғли Қорабоғ муаммосининг тинч йўллар билан ҳал қилиниши тарафдори, лекин айни пайтда бу ҳудуднинг шу кундаги мақоми сақланиши масала ечими эмас.

Бу ҳақда Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Брюсселда ўтказган сўзлашувларидан сўнг баёнот берди.

Сўзлашувларда Боку билан Брюссель ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Озарбайжон президенти жорий йил охиригача Озарбайжондан Европа Иттифоқига газ етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланажагига умид билдирди.

24 июн куни Қозон шаҳрида Озарбайжон, Арманистон ва Россия президентларининг Тоғли Қорабоғ муаммосини бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган сўзлашувларнинг навбатдаги раунди ўтказилади.
XS
SM
MD
LG