Линклар

Японияда 6,7 баллик зилзила бўлди


АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, бугун Япониянинг шимоли-шарқида 6,7 балл куч билан ер қимирлади.

Япония ҳукумати Ивате префектурасида цунами хавфидан огоҳлантирди.
Талофатлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Зилзила эпицентри Ивате соҳилидан 30 километр нарироқда Тинч океани тубида 20 километрлик чуқурликда экани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 11 март куни айни шу ҳудудда 9 баллик зилзила содир бўлган ва унинг ортидан рўй берган цунами оқибатида камида 23минг одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG