Линклар

logo-print
Бугунги кунда Ўзбекистондаги дори воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган 120 корхонада 1200 турдаги дори-дармон ва тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарилаяпти.

Uzreport.com агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида маҳаллий корхонлар томонидан 35 турдаги ташҳис қўйиш, 48 турдаги даволаш асбоб-ускуналари, 69 турдаги тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда “2010-2014 йилларда даволаш муассасаларини капитал таъмирлаш, қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш дастури” доирасида 270 миллион АҚШ доллари сарфланган.
XS
SM
MD
LG