Линклар

logo-print

Тошкентда “ҳизбчи” гуруҳ қамалди


Бугун Тошкент вилояти жиноий ишлар судида Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда айбланган ўн киши устидан маҳкама якунланди.

Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, мазкур гуруҳ раҳбарлари экани айтилаётган Баҳтиёр Маҳаматов билан Нематилла Соҳибов етти йил, гуруҳнинг яна олти аъзоси олти йилга қамалган. Гуруҳнинг икки нафар энг ёш аъзолари эса, аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган ҳолда ҳибсдан озод қилинган.

Интерфакснинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб тарқатган хабарига кўра, гуруҳ раҳбари 30 ёшли Баҳтиёр Маҳаматов Тошкент вилоятидаги масжидлардан бирининг имоми бўлган.

Тергов жараёнида аниқланишича, Баҳтиёр Маҳаматов Ҳизб ут-Таҳрир оқимига алоқадор бўлган кишилардан ноқонуний равишда гуруҳ ташкил қилган.

Гуруҳ аъзолари қўпорувчиликка ундовчи адабиётлар ёзилган дискларни тарқатиб, одамларни жиҳодга ундаб келганлар.
XS
SM
MD
LG