Линклар

Бугун тунда Сурия ҳукумат қўшинлари Туркия чегараси олдидаги қочқинлар лагерига танклар билан бостириб кирди.

Лагердаги 10 минг киши Туркияга қочиб ўтгани ва ҳозирда лагерда ҳеч ким қолмагани айтилмоқда.

Гувоҳларга кўра, Сурия қўшинлари чегараолдидаги Манаг қишлоғида тинч аҳолини ҳам ўққа тутмоқда.

Сурия тўрт ойдирки, ҳукуматга қарши намойишлар исканжасида қолган ва сўнгги маълумотларга кўра, 1 минг 400 дан ортиқ суриялик намойишчи ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган, 10 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG