Линклар

АҚШ вакили Яман вице-президенти билан учрашди


АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси Жеффри Фелтман Ямандаги сиёсий кучларни ўзаро мулоқотга чақирди.

Яманга сафар қилган Фелтман пайшанба куни мамлакат вице-президенти Абд-Раббу Мансур Ходи билан сўзлашувлар ўтказди.

Reuter ахборот агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Саудия Арабистонида даволанаётган Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ яқин вақт ичида ватанига қайтолмаслиги мумкин.

Президент Солиҳ жорий ой бошида қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида яраланган эди.
Сиёсий мухолифат Солиҳнинг Яманга қайтишига қаршилик билдирмоқда.

Яманда сўнгги бир неча ой давомида 30 йилдан зиёд президент лавозимини бермай келаётган Солиҳга қарши оммавий чиқишлар бўлиб турди.
XS
SM
MD
LG